20:00 / 15.07.2021
2 743

Ҳомиладор аёллар учун коронавирус инфекцияси қанчалик хавфли?


Фото: Getty Images
Коронавируснинг турли штаммлари кўпаяётган ҳозирги вақтда ҳомиладор аёлларнинг касалликни юқтириш хавфи қандай? Вирус ҳомилага таъсир қиладими? Она ва болани юзага келиши мумкин бўлган асоратлардан қандай ҳимоя қилиш мумкин? Ушбу ва бошқа саволларга Россия Федерал тадқиқот марказининг акушер-гинекологи Ирина Закарян жавоб беради.

Фикрлар иккига бўлинган
COVID-19’нинг ҳомилага таъсири тўғрисида ҳозирча аниқ хулосалар мавжуд эмас: баъзи шифокорлар хавотирланишга ҳожат йўқ деб ҳисоблашади, аммо вирус туғилгандан сўнг дарҳол бола танасига ҳаво томчилари билан кириб бориши мумкин. Бошқа мутахассислар ўз-ўзидан нафас олишни зўрға ўзлаштирган болага юқтириш хавфи йўқ, аммо вирус плацентанинг шикастланиши орқали унинг қонига тушиши мумкин деган назарияни илгари сурмоқда.

Нима бўлса ҳам, ҳомиладорлик пайтида мазкур инфекция она ва бола учун хавфлидир. Ушбу даврда плацента ҳомиланинг озиқланиши ва нафас олишининг асосий манбайи бўлиб, унга она танасидан зарур моддалар ва кислород етказиб берилади. COVID-19’нинг энг кенг тарқалган аломати нафас қисилиши эканлигини ҳисобга олиб, бўлажак она вирус юқтирганда қон ва плацентанинг кислород билан тўйинганлиги пасаяди деган хулосага келиш мумкин.

1 ёшгача бўлган болалар учун коронавирус инфекциясининг муҳим таҳдидлари мавжуд эмаслигини исботловчи тадқиқотларга қарамай, баъзи маълумотларга кўра, Россия амалиётида COVID-19 билан касалланган ҳар бешинчи боланинг юрак мушагига зарар етган — бу хавфли асорат ҳисобланади.

Ҳатто пандемия шароитида ҳам ҳомиладорлик ва туғиш асоратларсиз ўтиши мумкин. Боланинг туғилиш даври, иммунитетнинг пастлиги, ортиқча вазн ва сурункали касалликларга қараганда COVID-19 юқиши хавфли эмас. Шунинг учун ҳомиладорлик ва туғруққа тайёргарлик кўриш учун комплекс чора-тадбирлар муҳимдир.

Танаффус қилинг
COVID-19 билан касалланганлар ҳомиладорликни режалаштиришни 3 ойдан 6 ойгача қолдиришлари лозим. Организм тикланиши учун вақт керак. Реабилитация даври касалликнинг ўзи ва оғирлигига, асоратларнинг мавжудлигига боғлиқ. Ҳомиладорликни режалаштириш масаласи билан мутахассис билан маслаҳатлашинг, шифокор керакли текширувлар тўпламини танлайди ва аниқ тавсиялар беради.

Эмлаш ҳақида
Ҳомиладорликни режалаштираётган аёллар коронавирусга қарши эмлашдан воз кечмаслиги керак. Вакциналарнинг репродуктив қобилиятга таъсири ҳақидаги мавжуд илмий маълумотларга асосланиб, COVID-19 учун рўйхатдан ўтган дориларнинг ҳеч бири келажакдаги она ёки ҳомила учун хавф туғдирмайди деган хулосага келиш мумкин. Бундан ташқари, коронавирус билан касалланган бўлса, ҳомиладорлик қийин кечади, шунинг учун инфекциядан ҳимоя қилиш чорасини кўриш муҳимдир. Аввало, бу хавф гуруҳига кирувчи беморларга тегишли: семириш, сурункали ўпка касалликлари, қандли диабет, юрак-қон томир касалликлари ва онкология, сурункали буйрак касалликлари, жигар патологиялари шулар жумласидан. Ҳомиладорликни режалаштириш индивидуал масала бўлгани учун ҳомиладорликдан олдин эмлаш вақти бўйича қатъий тавсиялар мавжуд эмас.

Аммо асоратларнинг олдини олиш учун эмлаш мумкинлиги ҳақида акушер-гинеколог билан маслаҳатлашган маъқул.
Агар аёл ҳомиладор бўлиб қолганини билмасдан эмланган бўлса, бу ҳақда шифокорга ҳам хабар бериши керак. Хатарларни бартараф этиш ва юзага келиши мумкин бўлган асоратларнинг ривожланишига йўл қўймаслик учун мутахассис беморнинг аҳволи тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиши лозим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳомиладор аёллар учун коронавирус инфекцияси қанчалик хавфли?