date

Актёр Удо Кир вафот этди

Актёр Удо Кир вафот этди
Немис актёри Удо Кир 23-ноябр куни эрталаб, 81 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Variety нашри хабар берди.

У ўзининг фаолияти давомида 200 дан ортиқ фильмларда суратга тушган бўлиб, Энди Уорхолдан Ларс фон Триергача кўплаб режиссёрлар билан ҳамкорлик қилган. Кир даҳшат жанридаги “Франкенштейн учун гўшт” (1973) ва “Дракулага қон” (1974) фильмларида бош ролларни ижро этган.

1990-йилларда у Гас Ван Сентнинг “Менинг шахсий Айдахо штатим” драмасида Киану Ривз билан бирга суратга тушган. Шунингдек, актёр Даниялик режиссёр Ларс фон Триер билан ҳамкорлиги билан машҳур бўлиб, унинг “Қоронғуликда рақс” ва “Меланхолия” каби фильмларида рол ўйнаган.

Муаллифлик фильмларидан ташқари, Кир Голливуднинг йирик хитларида, жумладан, “Эйс Вентура” ва “Армагеддон” фильмларида ҳам иштирок этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Актёр Удо Кир вафот этди