date

Супермен ҳақидаги илк комикс рекорд нархда сотилди

Супермен ҳақидаги илк комикс рекорд нархда сотилди
2025-йил 24-ноябр куни Калифорниянинг шимолида жойлашган бир уйнинг томидан топилган “Супермен” ҳақидаги илк комикс Heritage Auctions аукционида рекорд нарх — 9,12 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Ушбу комикс мерос қолдирилган уйни тартибга келтириш вақтида топилган бўлиб, уни марҳумнинг оиласи аниқлаган. Топилма орасида 1939-йилда нашр қилинган “Superman №1” ва “Action Comics”нинг дастлабки беш сони бор эди.

Комикс дастлаб бор-йўғи 10 сентга сотилган бўлса-да, унинг сақланиш ҳолати шунчалик яхши эдики, Heritage Auctions мутахассислари уни “энг юқори сифатдаги намуналар”дан бири деб аташди. Ушбу нашр Клар Кент ва Супермен ҳақидаги биринчи мустақил комикс сифатида тарихга кирган.

У “Action Comics” саҳифаларида дебют қилганидан кейин ва нашриёт National Allied Publications’нинг Detective Comics, Inc. (ҳозирги DC) брендига ўтганидан сўнг чоп этилган.

Ушбу савдо коллекцион комикслар бозоридаги барча аввалги битимлардан ошиб, янги жаҳон рекордини ўрнатди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Супермен ҳақидаги илк комикс рекорд нархда сотилди