date

Ҳиндистон актёри Дхармендра вафот этди

Ҳиндистон актёри Дхармендра вафот этди
Ҳиндистонлик машҳур актёр Дхармендра (тўлиқ исми Дхармендра Кевал Кришан Деол) 89 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Variety нашри хабар берди.

Собиқ иттифоқ ҳудудидаги томошабинлар уни айниқса 'Зита ва Гита' фильми орқали яхши билишади. Дхармендра ўзининг актёрлик фаолияти давомида 250 дан ортиқ фильмларда суратга тушган.

Улар орасида 'Менинг Ватаним', 'Гул ва Тош', 'Али-Бобо ва Қирқ Қароқчи' каби фильмлар бор. Али-Бобо ҳақидаги фильмнинг суратга олиш ишлари Ўзбекистон ва Тожикистонда амалга оширилган бўлиб, Дхармендра унда бош ролни ижро этган эди.

Дхармендра 1935-йил 8-декабрда Насралида туғилган. У 20-асрнинг 60-йилларида 'Dil Bhi Tera Hum Bhi Tere' фильмидаги роли орқали кино оламига қадам қўйган.

Шунингдек, у актёрлик фаолиятидан ташқари Ҳиндистон сиёсий ҳаётида ҳам фаол иштирок этган. 2004-йилдан 2009-йилга қадар Ҳиндистон Халқ Партиясидан парламент депутати бўлган.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди унинг вафотини ҳинд киноси учун бутун бир даврнинг якуни сифатида баҳолаб, шундай деди: 'Дхармендранинг вафоти ҳинд киноси учун улкан йўқотишдир. У кино оламида афсонавий шахс бўлиб, ўзининг ҳар бир ролига чуқур мазмун ва ўзига хос жозиба олиб кирган.'

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Ҳиндистон актёри Дхармендра вафот этди