10:36 / 19.03.2023
180

“Ан-Насср” Роналду гол урган ўйинда иродали ғалабани қўлга киритди

“Ан-Насср” Роналду гол урган ўйинда иродали ғалабани қўлга киритди

Футбол бўйича Саудия Арабистони чемпионатининг 21-турида “Ан-Насср” 18 март, шанба куни “Абҳа” билан баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида “Абҳа” футболчиси Адам ҳисобни очди. 78-дақиқада эса Роналду жарима зарбасидан гол уриб, мувозанатни тиклади. 86-дақиқада Андерсон Талиска пенальтидан унумли фойдаланиб, “Ан-Насср”га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.

Жалолиддин Машарипов 88-дақиқада Ғариб ўрнига майдонга тушди.

“Ан-Насср” 49 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. Биринчи ўриндаги “Ал-Иттиҳод”да 50 очко мавжуд.


Саудия Профессионал Лигаси

21-тур баҳси

18 февраль, шанба

“Ан-Насср” – “Абҳа” 2:1

Голлар: 0:1 – 26 Адам, 1:1 – 78 Роналду, 2:1 – 86 Талиска (пенальти).

“Ан-Насср”: Ал-Акиди, Ал-Ганам (Бушал, 88), Альваро Гонсалес, Ал-Амри, Конaн, Талиска, Луис Густаво, Ал-Сулайҳим (Маран, 46; Ал-Авжами, 90), Ал-Ҳайбари (Ал-Ҳассан, 65), Роналду, Ғариб (Машарипов, 88).

“Абҳа”: Эпасси, Ал-Ҳамсал (Амро, 75), Натик, Атуши, Ал-Зори, Ал-Салули (Ал-Омран, 85), Ал-Судани, Саддики (Матич, 75), Бгуир, Кайседо (Алсади, 74), Адам (Ал-Заҳрани, 90).

Огоҳлантиришлар: Кайседо (32), Ал-Ҳайбари (33), Ал-Сулайҳим (38), Ал-Судани (77), Адам (85), Бгуир (90), Конaн (90).

Четлатиш: Ал-Судани (80).


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Ан-Насср” Роналду гол урган ўйинда иродали ғалабани қўлга киритди