
UEFA Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб учрашувида "ПСЖ" ўз майдонида "Арсенал"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Паржда бўлиб ўтган ўйин натижасига кўра французлар умумий 3:1 ҳисобида финалга йўл олди.
Фабиан Руис 27-дақиқада ҳисобни очди, Ашраф Ҳакими эса 72-дақиқада иккинчи голни киритди. Арсеналдан эса ягона голни Букайо Сака 76-дақиқада урди.
Ўйинда тўпга эгалик (55%) ва ҳужумларда устун бўлган Арсенал (19 та зарба)га қарамай, ПСЖ аниқ ҳаракатлари билан ғалабани сақлаб қолди. Статистикада икки жамоа фоллар (11 тадан) ва пас аниқлигида (76-79%) деярли тенг бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг