
Юртимизда 9 май кенг миқёсда “Хотира ва қадрлаш куни” катта тантаналар билан нишонланиб, Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронтида тинчлик учун курашиб ҳалок бўлган жасур ва матонатли ўғлонлар хотираси ёд этилади ҳамда уруш ва меҳнат фронтида жасорат кўрсатган нуронийларимиз эъзозланиши халқимизга хос қадриятлар кўзгуси саналади.
Ушбу сана муносабати билан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ҳам ушбу сана муносабати билан фахрий ходимлар ҳолидан хабар олиш, нуронийларга ғамхўрлик кўрсатиш, марҳумларни ёд олиш анъанага айланган.
Бундан ташқари, ушбу сана муносабати билан Бюро ходимлари ўртасида мини футбол мусобақаларига ҳам старт берилди.
Бугун айнан шундай тадбирларнинг бири Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида бўлмоқда, унда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари ходимлари ўртасида ходимларнинг жисмонан соғлом бўлишларини таъминлаш, уларнинг ишдаги меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида, мини-футбол бўйича “Бюро директори кубоги” ташкил этилди.
Мусобақада ҳудудий бошқарма ва унинг туман бўлимлари ходимларидан иборат 14 та жамоа куч синашди. Ушбу мусобақа дастлаб, Бюронинг ҳудудий бошқармаларида туман-шаҳар бўлимлари миқёсида ўтказилиб, улардан саралаб олинган ғолиб жамоалар ходимларидан таркиб топган Бюронинг 14 та ҳудудий бошқарма терма жамоалари ўртасида саралаш босқичлари бўлиб ўтди.
Муросасиз кечган беллашувларда барча жамоалар фаол иштирок этди ва беллашувга пухта тайёргарлик кўрганликларини ўйинлар давомида исботлаб берди.
Турнирда Бюронинг Фарғона, Қашқадарё, Наманган вилоятлари ҳамда Пойтахт бошқармаси жамоалари ярим финал босқичигача етиб келишди ва мусобақа сўнггида Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси ва Фарғона вилоят бошқармаси терма жамоалари финал босқичига етиб келишди.
Муросасиз кечган ўйинда Наманганлик Бюро ходимларининг қўли баланд келиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ғалаба қозонган жамоаларга Бюро директори томонидан соврин ва эсдалик совғалари топширилди.
Бу каби тадбирлар Бюро ходимлари учун анъанага айланиши ва келгусида ҳам юқори даражада ташкил этиб борилиши белгиланди.
Мақсад эса, ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни кундалик турмуш тарзига айлантириш, спорт орқали саломатликни тиклашга кўмаклашишдан иборатдир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар