date
views 57

Антонио Кассано: “Гюлер ва Ямал — келажак футбол оламини титратувчи юлдузлар”

Антонио Кассано: “Гюлер ва Ямал — келажак футбол оламини титратувчи юлдузлар”
Замонавий футбол оламида ёш истеъдодлар мавжуд “афсона”лар қаторига кириб бораётгани бор гап. Шу сафига Италия футболининг бетакрор ва таҳлилчан шахсларидан бири — Антонио Кассано ҳам ўз қарашини билдирди. Унинг таъкидлашича, Арда Гюлер ва Ламин Ямал келажакнинг энг йирик юлдузларидан бирига айланиши тайин.

“Гюлер ҳам, Ямал ҳам тенг даражада феномен. Бу ерда на ‘лекин’, на ‘агар’ каби шубҳаларга ўрин йўқ. Ламин бор-йўғи 17 ёшда бўлишига қарамай, аллақачон дунё футболининг ёрқин юлдузига айланди. Арда эса ҳозирда Карло Анчелотти қўл остида доимий ўйин амалиётига эга эмас, чунки Анчелотти жамоада ҳар ким ўзини эркин ҳис қилишини хоҳлайди,” — деди Кассано “Viva el Futbol” дастурида.

Бироқ шу билан бирга, Кассано Арда Гюлерни ҳам алоҳида эътироф этди. Унинг фикрича, Гюлернинг техник маҳорати ва индивидуал қобилиятлари уни Ямал билан тенглаштиради. “У ҳар қандай позицияда фойдаланилиши мумкин. Ди Мария каби ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ҳам майдонда ҳал қилувчи роль ўйнай олади,” — деб таъкидлади у.

Кассано фикрига кўра, келаси 15 йилда айнан шу икки ёш талант — Арда ва Ламин футбол дунёсида муҳим воқеаларга сабабчи бўлади. Уларнинг кучли техникаси, саҳнадаги хираси ва тактик интеллектлари ҳар қандай мураббий учун тилга арзигулик хазина.

Унинг сўзларига кўра, "Реал Мадрид" клубининг кейинги бош мураббийи (Анчелоттидан кейин) Ардани мунтазам тарзда асосий таркибда кўриш имконини яратиши лозим. Чунки бу ёш футболчидаги салоҳият ва иқтидорни чўққига олиб чиқиш жуда муҳим.

Кассано сингари собиқ юлдузларнинг бундай фикрлари нафақат футбол оламидаги кузатувчилар учун, балки ёш футболчиларнинг мотивацияси учун ҳам катта аҳамиятга эга. Гюлер ва Ямал — бугунги куннинг умиди, эртанги куннинг юлдузлари!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Антонио Кассано: “Гюлер ва Ямал — келажак футбол оламини титратувчи юлдузлар”