
Opta мутахассислари UEFAнинг асосий клублар турнирида жамоаларнинг имкониятларини ҳисоблаш учун суперкомпьютерни ишга туширишди. Ушбу машинадан Чемпионлар лигасида ким ғолиб бўлишини сўрашди.
Жавоб қуйидагича бўлди: Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритиш учун энг катта имкониятга "Арсенал" эга. Лондон жамоасининг ғолиблик эҳтимоли 23,53% деб баҳоланди.
Қизиғи, “канонирлар” музейида ҳали Европа чемпионлари кубоги йўқ ва улар Англия Премьер-лигасида охирги марта 2004 йилда чемпион бўлишган.
Иккинчи ўринда "Бавария" жойлашди. Унинг ғалаба қозониш эҳтимоли 14,33%.
Учинчи ўринда эса "Манчестер Сити" қайд этилган бўлиб, унинг имконияти 12,95% деб баҳоланди.
Кейинги ўринларда "Ливерпуль" (11,72%), "ПСЖ" (10,22%), "Реал" (4,7%) ва "Барселона" (4,24%) жойлашган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.