«Реал Соседад» «Эльче»ни ишончли ҳисобда таслим этди

Яхши формага кириб олган «Реал Соседад» шанба куни ўз майдонида узоқ вақтдан бери ғалаба нималигини билмай келаётган «Эльче»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 24-дақиқасида мезбонлар қарши ҳужумда Гонсалу Гедешнинг узатмасидан сўнг Лука Сучичнинг аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. Биринчи бўлим охирларида ўйин янада жонланди: Микел Оярсабал узоқ масофадан дарвозани нишонга олди, «Эльче» эса Андре Силва орқали жавоб қайтарди — 2:1.
Иккинчи тайм бошида Силва яна хавфли вазият яратди, бироқ дарвозабон жамоасини қутқариб қолди. Орадан кўп ўтмай, Пабло Марин ажойиб пасдан кейин тўпни дарвозага киритди, аммо Игор Субелдиянинг узатмаси офсайд бўлгани учун гол бекор қилинди. Ўйин якунига яқин Орри Оскарссон жарима майдонида яхши имкониятдан фойдалана олмади, аммо 89-дақиқада у Жон Горротскатегининг пасидан сўнг ҳал қилувчи зарбани йўллаб, якуний ҳисобни белгилади — 3:1.
Арсен Захарян жароҳати сабаб учрашувда майдонга тушмади. Ушбу ғалабадан кейин «Реал Соседад» турнир жадвалида саккизинчи ўринга кўтарилди, «Эльче» эса 13-поғонани бўлишиб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!