Слуцкий жамоаси Осиёнинг Чемпионлар лигасида яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шэньхуа” Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида сафарида “Санфречче Хиросима”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди — японлар сафида ҳимоячи Хаято Араки аниқ зарба билан жамоасига ғалаба олиб келди. Бу мағлубият “Шанхай Шэньхуа” учун турнирдаги кетма-кет учинчи омадсиз натижа бўлди.
Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. “Хиросима” эса 11 очко жамғариб, учинчи поғонадан жой олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг