date

The Athletic талқинида тарихнинг энг яхши футболчилари сараланди

The Athletic талқинида тарихнинг энг яхши футболчилари сараланди

Ижтимоий тармоқларда The Athletic томонидан тузилган футбол тарихидаги 100 нафар энг кучли футболчи рейтинги кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Рўйхатнинг илк ўнталиги қуйидагича: Лионел Месси, Диего Марадона, Пеле, Йохан Кройф, Криштиану Роналду, Альфредо ди Стефано, Франс Беккенбауэр, Зинедин Зидан, Ференц Пушкаш ва Мишел Платини.

Бундай рейтинглар ҳар доим баҳсли бўлиши табиий: мутлақ холис рўйхат тузиш деярли имконсиз. Reddit изоҳларида ҳам футбол ишқибозлари ўртасида қизғин тортишувлар бошланди, айримлар уч карра жаҳон чемпиони бўлган Пеле нега фақат учинчи ўринга қўйилганидан норози.

Шунингдек, совет футболининг афсонаси Лев Яшин мазкур рейтингда 18-поғонадан жой олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » The Athletic талқинида тарихнинг энг яхши футболчилари сараланди