date

Денис Макаров жароҳат сабаб майдондан узоқлашди

Денис Макаров жароҳат сабаб майдондан узоқлашди

Туркиянинг "Кайсериспор" клуби сафида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат олди ва ҳозирча қанча вақт сафдан чиқиши номаълум. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жамоа берган хабарга кўра, тиббий текширувлар футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги ўрта мушаклар гуруҳида енгил шикаст ва шиш борлигини аниқлаган. Даволаниш жараёни давом этмоқда.

Макаров "Кайсериспор"даги илк ўйинини 3 февраль куни "Галатасарай"га қарши учрашувда ўтказганди. Беллашув 0:4 ҳисобида якунланган, Макаров жамоаси эса турнир жадвалида 17-ўринда бориб, лигада қолиш учун курашмоқда. Футболчи аввалроқ Москванинг "Динамо" клубида ўйнаган ва жамоани эркин агент сифатида тарк этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Денис Макаров жароҳат сабаб майдондан узоқлашди