date

«Ал-Наср» Роналду қўйган икки шартни бажарди

«Ал-Наср» Роналду қўйган икки шартни бажарди

Криштиану Роналду норозилик сифатидаги бойкотини якунламоқда. Кутилишича, португалиялик юлдуз дам олиш кунлари Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Фатеҳ»га қарши учрашувда майдонга тушади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

A Bola хабарига кўра, Роналду босими фонида «Ал-Наср» раҳбарияти икки талабни адо этди. Аввало, Ар-Риёд клуби сўнгги соатларда ходимлар олдидаги қарздорликларни ёпди.

Шунингдек, Роналдунинг спорт блоки ичидаги яқин одамлари — Жозе Семеду ва Симау Континьо — аввалги ваколатларини қайта тиклади. Аввалроқ ушбу икки функционер қишки трансфер кампанияси жараёнида муҳим роль ўйнай олмаганди.

Ҳозирда «Ал-Наср» Про-лига жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва «Ал-Ҳилол»дан бир очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» Роналду қўйган икки шартни бажарди