date

Гурцкая Головинни XXI асрнинг энг яхшиларига қўшмади

Гурцкая Головинни XXI асрнинг энг яхшиларига қўшмади

Машҳур агент Тимур Гурцкая «Монако» ва Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Головиннинг фаолияти ҳақида кескин фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гурцкаянинг таъкидлашича, XXI асрнинг энг яхши россиялик футболчилари рўйхатидан Головин ўрин олиши қийин: у Европадаги фаолиятини унча ёрқин ўтказмаган, ЦСКА сафида ҳам, унинг айтишича, атиги битта совринга эга. Бу фикрлар «Eto futbol, brat!» YouTube каналида янгради.

Эслатиб ўтамиз, Головин XXI асрнинг энг яхши россиялик футболчилари рейтингида 10-ўринни эгаллаган.

Александр 2018 йилдан бери «Монако» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у 22 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гурцкая Головинни XXI асрнинг энг яхшиларига қўшмади