Роналду атрофидаги можаролар фонида «Ал-Наср» раҳбари кетди

Криштиану Роналдунинг клубдаги ҳолатидан норози эканига доир гап-сўзлар ортидан «Ал-Наср»да муҳим ўзгариш юз берди. Arriyadiyah хабарига кўра, директорлар кенгаши раиси Муҳаммад ал-Скит истеъфога ариза топширди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, функционер қарорини шахсий сабаблар билан изоҳлаган, бироқ тафсилотларни очиқламаган.
Аввалроқ «Ал-Наср» Роналдунинг яқинлари саналадиган португалияликлар — Жозе Семеду ва Симао Кутиньюнинг ваколатларини қайта тиклагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, юлдузли ҳужумчига клуб ички муаммоларни бартараф этиш бўйича кафолатлар бергани айтилади.
Қайд этилишича, «Ал-Наср» бошқарувидаги янгиланишлар давом этади. Жамоа ҳозирда чемпионат жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг