Араухо Альвареснинг «Барселона»га мослигини таъкидлади

«Барселона» ҳимоячиси Роналд Араухо «Атлетико» Мадрид ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг каталонияликлар сафига эҳтимолий кўчиши ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Араухонинг айтишича, Альварес ҳозирда дунёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири бўлиб, унинг маҳорати шубҳасиз. Ҳимоячи «энг яхши футболчилар энг яхши клубда ўйнаши керак, бу эса ‘Барселона’» дея урғулади, бироқ трансфер масаласи унинг ваколатига кирмаслигини ҳам қўшимча қилди.
Жорий мавсумда аргентиналик форвард барча мусобақаларда 32 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 5 та ассист қайд этди.
Transfermarkt маълумотига кўра, Альвареснинг бозор баҳоси 100 миллион еврoни ташкил этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг