Жикия Туркиядаги ҳолати ҳақида саволларга жавоб берди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия Туркиядаги фаолияти ва клубдаги вазияти юзасидан фикр билдирди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видео «FNL s Ilyovym» телеграм-каналида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жикиядан «Антальяспор»даги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у «Ҳаммаси яхши, раҳмат», дея қисқа жавоб қайтарди. Туркияда ўзини қанчалик қулай ҳис қилаётгани ҳақидаги саволга эса ҳимоячи табассум билан «Бу ерда ҳаммаси жойида», деди.
Георгий Жикия ўтган ёзда «Антальяспор» сафига қўшилганди. Шундан бери у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга улгурди.
Ҳозир «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоанинг навбатдаги ўйини 13 февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!