date

«Ан-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги ўйинда дам беради

«Ан-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги ўйинда дам беради

«Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи яқин орада ўзининг бойкотидан кейин жамоага қайтиши кутилаётганди, бироқ бу сафар ҳам у рўйхатда бўлмайди.

Жезушнинг айтишича, жамоа тиқиз тақвимни ҳисобга олиб, Роналдуни ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларни асрашга қарор қилган. Мураббий эътиборини шанба кунги «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим учрашувга қаратаётганини таъкидлади.

Шунингдек, Жезуш Роналдунинг сафардаги ўйинларда дам олиши янгилик эмаслигини қўшимча қилди: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган баҳсларда аввал ҳам бир неча бор майдонга тушмаган.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатеҳ» – «Ан-Наср» учрашуви 14-феврал, шанба куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ан-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги ўйинда дам беради