date

«Ал-Ҳилол» Калиду Кулибалининг шартномасини 2027 йилгача узайтирди

«Ал-Ҳилол» Калиду Кулибалининг шартномасини 2027 йилгача узайтирди

Марказий ҳимоячи Калиду Кулибали келаси мавсумда ҳам «Ал-Ҳилол» сафида тўп суради. Саудия клуби расмий сайти орқали сенегаллик футболчи билан тузилган шартнома узайтирилганини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қайд этилишича, Кулибали янги келишув ҳужжатларига имзо чеккан ва битим 2027 йилнинг ўрталаригача амал қилади.

Кулибали «Ал-Ҳилол»га 2023 йилда қўшилган. Унгача Европада «Метс», «Генк», «Наполи» ва «Челси» клубларида ўйнаган.

Футболчи Саудия Арабистонига йўл олиши ортида молиявий жиҳатлар борлигини яширмаган, бироқ кейинчалик маҳаллий лига даражаси ҳам ёмон эмаслигини таъкидлаган.

Ҳозирда «Ал-Ҳилол» Саудия Про-лигаси турнир жадвалида пешқадам. Иккинчи ўриндаги «Ал-Наср» эса етакчидан бир очко ортда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Ҳилол» Калиду Кулибалининг шартномасини 2027 йилгача узайтирди