Джикия Туркиядаги фаолияти бўйича саволларга жавоб берди

Antalyaspor ҳимоячиси Георгий Джикия Туркиядаги ҳолати юзасидан қисқа изоҳ берди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видео «FNL s Ilyovym» телеграм-каналида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналистлар ундан клубдаги ишлари қандай кетаётгани ҳақида сўраганда, Джикия «ҳаммаси яхши» дея жавоб қайтарди. Туркиядаги шароитлар кўнгилдагидекми, деган саволга эса у кулимсираб, ҳаммаси жойида эканини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Джикия ўтган ёзда Antalyaspor сафига қўшилган. Шу вақт ичида у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга улгурди.
Ҳозирда Antalyaspor Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоанинг навбатдаги ўйини 13-февраль куни ўз майдонида Samsunsporga қарши бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг