Эндрик «Лион» жамоасидаги барчага Sony PlayStation совға қилди

Бразилиялик ҳужумчи Эндрик «Лион» сафидаги дебютини ёрқин бошлади: у қисқа фурсатда хет-трик ҳам қайд этди. Унинг самарали ўйинлари фонида француз клуби барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда кетма-кет 12 учрашувдан бери ғалаба қозониб келмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Янги жамоасида илиқ кутиб олинганидан мамнун бўлган Эндрик клубдаги барча вакилларга Sony PlayStation тақдим этишга қарор қилди. Футболчи шу йўл билан янги жамоада ижтимоий алоқаларни тезроқ мустаҳкамлашни кўзламоқда.
Ҳозирча бразилиялик футболчининг «Лион» сафида 6 та ўйини бор: 5 та гол ва 2 та голли узатма. Эслатиб ўтамиз, у аввалроқ Мадриднинг «Реал» клубида кутилганидек ўйнай олмаганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг