date

«Ал-Ҳилол» Калиду Кулибалининг шартномасини 2027 йилгача узайтирди

«Ал-Ҳилол» Калиду Кулибалининг шартномасини 2027 йилгача узайтирди

Марказий ҳимоячи Калиду Кулибали келаси мавсум ҳам «Ал-Ҳилол» сафида тўп суради. Саудия клуби расмий сайтида сенегаллик футболчи билан амалдаги битим узайтирилганини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Янги келишув ҳужжатларига имзо чеккан Кулибали «Ал-Ҳилол» билан 2027 йилнинг ўрталаригача боғланиб қолади.

Кулибали жамоага 2023 йилда қўшилганди. У бунгача Европада «Мец», «Генк», «Наполи» ва «Челси» каби клублар шарафини ҳимоя қилган.

Футболчи Саудия Арабистонига кўчишида молиявий омил муҳим бўлганини яширмаган, бироқ кейинчалик маҳаллий лига даражаси ҳам ёмон эмаслигини таъкидлаган.

Ҳозирда «Ал-Ҳилол» Саудия Про-лигасида турнир жадвалида пешқадам. Иккинчи ўриндаги «Ал-Наср» бир очко ортда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Ҳилол» Калиду Кулибалининг шартномасини 2027 йилгача узайтирди