date

Жезуш Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берилишини айтди

Жезуш Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берилишини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувни ўтказиб юборажагини тушунтириб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши майдонга тушади. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан сўнг тез орада сафга қайтиши кутилганди, бироқ бу ўйинда ҳам у таркибда бўлмайди.

Жезушнинг айтишича, зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибнинг яна бир неча футболчисига дам бериш ҳақида қарор қабул қилинган. Мураббий бунинг ортида шанба, 14 феврал куни бўлиб ўтадиган «Ал-Фатех»га қарши муҳим чемпионат баҳсига тайёргарлик турганини таъкидлади.

Шунингдек, у Роналдуга дам берилиши янгилик эмаслигини эслатди: «Ал-Наср» Саудия Арабистони ташқарисида ўтадиган айрим учрашувларда аввал ҳам ҳужумчи майдонга тушмаган.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатех» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14 феврал куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берилишини айтди