«Гамбург» «Унион»га қарши иродали ғалабани қўлга киритди

Германия чемпионатининг 22-турида «Гамбург» ўз майдонида «Унион Берлин»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда ҳисобни меҳмонлар 28-дақиқада очди: Леопольд Кверфельд пеналтидан аниқ зарба берди — 0:1. Бироқ «Гамбург» тезда жавоб қайтарди: 35-дақиқада Рансфорд Кёнигсдорффер Роберт Глатцел узатмасидан фойдаланиб, мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим якунида эса Николас Капалдо мезбонларни олдинга олиб чиқди — 2:1.
Иккинчи таймда «Унион» жавоб излар экан, Деррик Коэн жарима зарбасидан тўсинга тегкизиб юборди. 82-дақиқада эса Кёнигсдорффер Гьорги Гочолешвили пасидан сўнг дублини расмийлаштириб, «Гамбург»нинг устунлигини мустаҳкамлади — 3:1.
Ўйин охирларида интрига қайтди: 89-дақиқада Оливер Бьорк Андрей Иличнинг узатмасини бош билан голга айлантирди — 3:2. Шунга қарамай, «Гамбург» ҳисобни сақлаб қолди ва иродали ғалабани қўлга киритди.
Ушбу натижадан сўнг жамоалар турнир жадвалида тўққизинчи ўринни бўлиб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!