date

Вальверде «Реал»нинг Чемпионлар лигасидаги имкониятларини баҳолади

Вальверде «Реал»нинг Чемпионлар лигасидаги имкониятларини баҳолади

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде жамоасининг жорий мавсум Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мавсум «қаймоқранглилар» учун бир маромда ўтаётгани йўқ, шу сабаб ҳозирча Алваро Арбелоа бошқарувидаги жамоа турнирнинг асосий фаворитлари қаторида тилга олинмаяпти.

«Чемпионлар лигасини юта оламизми? «Реал» сардори бундай саволга “йўқ” деса, бу уят бўларди. Керак бўлса, кунига тўрт соатлаб шуғулланамиз — буни қиламиз. Бу клуб футболчилардaн 100 фоиз футбол ва ғалабаларга жам бўлишни талаб қилади», — дея Вальверденинг сўзларини келтиради Madrid Zone.

«Реал» Чемпионлар лигаси плей-оффига йўлланма берадиган саралаш босқичида «Бенфика»га қарши майдонга тушади. Дастлабки ўйин 17 февраль куни Лиссабонда, жавоб учрашуви эса 25 февраль куни Мадридда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Вальверде «Реал»нинг Чемпионлар лигасидаги имкониятларини баҳолади