Икарди Эю'пспор дарвозасига уч гол уриб рекорд ўрнатди

Туркия чемпионатининг 22-тури доирасида «Галатасарай» Эю'пспорни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашувнинг асосий қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди: у хет-трик қайд этиб, жамоасига ишончли ғалаба олиб келди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Икардининг бу уч голи «Галатасарай» тарихида муҳим натижани ҳам таъминлади — у клуб тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айланди. Мауро бу кўрсаткичда руминялик Георге Ҳажи (75 гол)ни ортда қолдирди ва ўз ҳисобини 76 тага етказди. Умумий тўпурарлар рўйхатида эса аргентиналик ҳозирча еттинчи поғонада бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан буён «Галатасарай» сафида тўп сурмоқда. У Истанбул клубига келишидан аввал ПСЖ шарафини ҳимоя қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг