date

Жезуш Роналдуни «Аркадаг» билан ўйинда дам олдиради

Жезуш Роналдуни «Аркадаг» билан ўйинда дам олдиради

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи яқин орада майдонга қайтиши кутилаётган бўлса-да, айнан шу ўйинда у яна қайдномадан жой олмайди.

«Жуда тиғиз тақвим сабаб Роналдуни ва асосий таркибдаги бир қатор футболчиларни дам олдиришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатҳ»га қарши муҳим ўйин бор», — дея Жезушнинг сўзларини келтиради Al Nassr Zone.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Роналдунинг дам олиши янгилик эмас: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган ўйинларда илк бор иштирок этмаётгани йўқ.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуни «Аркадаг» билан ўйинда дам олдиради