date

Элагин Роналду бойкотдан кейин майдонга қайтди ва гол урди

Элагин Роналду бойкотдан кейин майдонга қайтди ва гол урди

Саудия Арабистони чемпионатининг 22-турида «Ал-Наср» сафарда «Ал-Фатеҳ»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги голлардан бирини 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду киритди — португалиялик футболчи бойкотдан сўнг яна майдонга қайтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Беллашувдан кейин футбол шарҳловчиси Александр Элагин Роналду ўйинига алоҳида тўхталди. Унинг таъкидлашича, юлдуз футболчи нафақат гол урди, балки ҳимояда ҳам фаол ҳаракат қилиб, бир неча бор жарима майдонида тўпни узоқлаштирган.

«Буюк футболчи қайтди ва гол урди. Энг қизиғи, у ҳимояда ҳам тинмай ишлади, дарвоза олдидан бир неча марта тўпни тепиб юборди. Гўё ёш боладек югуради — ҳам қойил қоласан, ҳам ҳавас қиласан», — деб ёзди Элагин ижтимоий тармоқларда.

Жорий мавсумда Роналду Саудия Арабистони чемпионатида 19 ўйинда 18 та гол уришга улгурди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Элагин Роналду бойкотдан кейин майдонга қайтди ва гол урди