Андрес Инйеста Марокаш терма жамоасига таклиф қилиниши мумкин

Андрес Инйеста футболчилик фаолиятидан кейин янги ишга эга бўлиши мумкин. BBC Glasgow Times нашрига таяниб хабар беришича, 41 ёшли Инйестани Марокаш терма жамоаси ўз сафига чорламоқчи. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, Инйестага Марокаш миллий жамоасида техник директор лавозими таклиф этилиши эҳтимоли бор.
Ёзда Марокаш терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этади. Гуруҳ босқичида жамоа Бразилия, Шотландия ва Гаити билан баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалги жаҳон чемпионатида Марокаш тўртинчи ўринни эгаллаганди. “Атлас шерлари” ярим финалда Францияга 0:2 ҳисобида ютқазган, учинчи ўрин учун ўйинда эса Хорватияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг