date

Ковач «Боруссия» ва «Аталанта» имкониятларини тенг деб билди

Ковач «Боруссия» ва «Аталанта» имкониятларини тенг деб билди

Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси бош мураббийи Нико Ковач «Аталанта»га қарши яқинлашиб келаётган тўқнашув олдидан икки клубнинг 1/8 финалга чиқиш имкониятлари деярли бир хил эканини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис италияликлар 2024 йилда Европа Лигаси чемпиони бўлганини эслатиб ўтди. Ўшанда жамоани Жан Пьеро Гасперини бошқарган.

«Бўш ҳудудлардан фойдаланиб, вазиятлар яратишимиз мумкин бўладиган паллалар бўлади. Бироқ “Аталанта” жуда кучли рақиб. Менимча, имкониятлар тахминан тенг», — дея Ковачнинг сўзларини УЕФА матбуот хизмати келтирди.

Ковач жуфтликдаги учрашувлар кескин ва қизиқарли ўтишини қўшимча қилди. Биринчи ўйин 17 февраль куни Дортмундда бўлиб ўтади ва старт ҳуштаги 01:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди.

Жавоб баҳси эса 25 февраль куни Бергамода ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ковач «Боруссия» ва «Аталанта» имкониятларини тенг деб билди