date

Роналду учун Европанинг топ клубларига қўнғироқлар бошланди

Роналду учун Европанинг топ клубларига қўнғироқлар бошланди

Криштиану Роналду «Ал-Наср» билан келишмовчиликларни ортда қолдириб, бойкотдан сўнг яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда португалиялик юлдуз клубини ўзгартириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш ёзги трансфер ойнаси арафасида Европанинг топ клублари билан боғланиб, 41 ёшли Роналдуни таркибга қўшишни таклиф қилмоқда.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Роналду «Манчестер Юнайтед»ни тарк этганидан кейинги келишмовчиликлар сабаб Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзилган эди. Бироқ Transfermarkt маълумотларида Криштиану ҳануз Мендеш агентлигининг мижозларидан бири сифатида кўрсатилган.

Ҳозирда Роналдунинг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригча мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду учун Европанинг топ клубларига қўнғироқлар бошланди