date

Луис Диас «Бавария»ни танлашига нима туртки бўлганини айтди

Луис Диас «Бавария»ни танлашига нима туртки бўлганини айтди

Мюнхеннинг «Бавария» клубига кўчиб ўтган вингер Луис Диас бу қарорга қандай келгани ва янги жамоада ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Диаснинг айтишича, «Бавария»дан таклиф келган илк дақиқаларданоқ у бу клубга ўтишни хоҳлаган. Футболчи бу қарорни тўғри танлов деб атади: янги муҳитда ўзингни эркин ҳис қилиш, бор кучингни бериш ва оиланг билан бахтли бўлиш энг муҳим омил эканини таъкидлади.

Шунингдек, колумбиялик футболчи Мюнхендаги таркиб жуда кучли, клуб инфратузилмаси юқори даражада, мураббийлар штаби эса профессионал эканини билганини айтди. Унинг сўзларига кўра, энг қийин масала — ўзи ва оиласи учун тил тўсиғи бўлиб қолмоқда, бироқ у жамоага тез мослашиб, «Ливерпул»даги каби натижага ҳисса қўшишига ишонган.

Sky Sports келтирган маълумотга кўра, Луис Диас 2025 йилда «Ливерпул»дан «Бавария»га 70 миллион евро эвазига ўтган. Жорий мавсумда у Мюнхен клуби сафида 32 ўйин ўтказиб, 19 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Диас «Бавария»ни танлашига нима туртки бўлганини айтди