date

Маркиньос Саудия эмас, фақат Қатарга кўчишни хоҳлайди

Маркиньос Саудия эмас, фақат Қатарга кўчишни хоҳлайди

Россиялик футбол ишқибозлари учун Саудия Арабистони ҳам, Қатар ҳам бир хил — Шарқнинг сирли экзотикаси бўлиб туюлиши мумкин. Бироқ бразилиялик Маркиньос бу икки йўналишни мутлақо бир хил кўрмайди: у Саудия Арабистонига боришни қатъиян истамаяпти, аммо Қатар вариантига розилик билдирган, дея ёзади француз нашри L'Equipe. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

31 ёшли тажрибали ҳимоячи 2013 йилдан бери ПСЖ сафида тўп суриб келади. Париж клубида ундан ҳам узоқроқ вақт давомида ўйнаб келаётган футболчи ҳозирча йўқ.

Маркиньос фаолияти давомида Бразилиянинг «Коринтианс»и ҳамда Италиянинг «Рома»си шарафини ҳам ҳимоя қилган. У Бразилия миллий жамоаси таркибида 95 та учрашувда майдонга тушган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Маркиньос Саудия эмас, фақат Қатарга кўчишни хоҳлайди