Кассано «Милан» ўйини 80-йиллардагидек деяпти

Италия футболи собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано «Милан»ни кескин танқидлари билан яна кун тартибига чиқди. У «россонери»ни йиллар давомида танқид қилиб келади ва бу сафар ҳам жамоанинг янги бош мураббийи Массимилиано Аллегри қураётган ўйин услубидан ижобий жиҳат топмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кассанонинг фикрича, «Милан» жорий мавсумда бор-йўғи учта учрашувни чиндан ҳам яхши ўтказган: «Болонья»га қарши икки ўйин ва «Удинезе» билан битта баҳс. У жамоада аниқ футбол ғояси йўқлигини, бошқа клубларда эса бундай тизим борлигини таъкидлади. «Милан эса худди 80-йиллар футболини ўйнаётгандек», — дея Кассанонинг сўзларини pianetamilan.it келтирди.
Айни пайтда «Милан» А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа чоршанба куни «Комо»га қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!