date

Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди

Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди

Анхел ди Мария ватанига қайтиб, дастлаб яхши натижалар кўрсатди, бироқ кейин вазият кескин ўзгарди. Бу сафар муаммо унинг ўйинидан кўра кўпроқ рақиблар ва мухлислар норозилиги билан боғлиқ: улар футболчи майдонда тез-тез ўзини йиқитгандек кўрсатади, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда «Нега ди Марияни ҳийлалари учун ҳеч қачон огоҳлантиришмайди?», «У юлдуз, лекин бу қилиқлари жонига тегди», «Шундай даражадаги футболчининг пеналтини шунчалик уялмасдан сўраши ачинарли» каби танқидий фикрлар кўпайди. «Манчестер Юнайтед» ва «Реал»нинг собиқ футболчиси ҳозир «Росарио Сентрал» сафида тўп сурмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди