date

Маркиньос Саудияга эмас, фақат Қатарга кўчмоқчи

Маркиньос Саудияга эмас, фақат Қатарга кўчмоқчи

Россиялик кўплаб футбол мухлислари учун Саудия Арабистони билан Қатар деярли бир хил — Шарқнинг экзотик ва сирли манзили. Бироқ бразилиялик ҳимоячи Маркиньос бу икки йўналишни кескин фарқлайди: у Саудия Арабистонига боришни умуман истамаяпти, Қатар вариантига эса рози, дея хабар бермоқда французларнинг L'Equipe нашри. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

31 ёшли ветеран 2013 йилдан бери ПСЖ сафида тўп суради. Ҳозирги таркибда клубда шунча узоқ вақт давомида ўйнаб келаётган бошқа футболчи йўқ.

Маркиньос фаолияти давомида Бразилиянинг «Коринтианс» клуби ва Италиядаги «Рома» шарафини ҳам ҳимоя қилган. У Бразилия терма жамоаси сафида 95 та учрашувда майдонга тушган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Маркиньос Саудияга эмас, фақат Қатарга кўчмоқчи