Кompani Роналдиньони Месси ва Роналдудан ҳам юқори баҳолади

“Бавария” бош мураббийи Венсан Комpани футболчилик фаолияти давомида ўзи учун энг оғир ва кучли рақиблар ким бўлганини эслади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Белгиялик мутахассис энг катта таассурот қолдирган футболчи сифатида бразилиялик Роналдиньони тилга олди. У фаолияти давомида “ПСЖ”, “Барселона” ва “Милан” сафида порлагани билан машҳур.
“Менга энг кучли таассуротни айнан Роналдиньо қолдирган. Албатта, Роналду ва Месси — энг зўр футболчилар, аммо битта ўйин доирасидаги таъсир ҳақида гап кетса, мен учун бу Роналдиньо”, — деди Комpани қийин рақиблар ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Эслатиб ўтамиз, Комpани 2020 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган. 2024 йил ёзидан у “Бавария”ни бошқариб келмоқда ва ўтган мавсумда жамоани Бундеслига чемпионлигига олиб чиққан.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!