date

Компани Роналдиньони Месси ва Роналдудан ҳам кўпроқ эслади

Компани Роналдиньони Месси ва Роналдудан ҳам кўпроқ эслади

Белгиялик таниқли собиқ ҳимоячи Венсан Компани, ҳозирда “Бавария” бош мураббийи сифатида фаолият юритар экан, футболчилик давридаги энг қийин рақиблари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Компани энг катта таассурот қолдирган футболчи сифатида Бразилия юлдузи Роналдиньони тилга олди. У фаолияти давомида “ПСЖ”, “Барселона” ва “Милан”даги ўйинлари билан шуҳрат қозонган.

“Менга энг кучли таъсир қилгани — Роналдиньо. Албатта, Роналду ва Месси энг зўр футболчилар, аммо битта ўйиндаги таассурот ҳақида гапирсак, бу — Роналдиньо”, деди Компани мураккаб рақиблар ҳақидаги саволга жавоб берар экан.

Ма’лумот учун, собиқ марказий ҳимоячи 2020 йилда футболчиликни якунлаган. 2024 йил ёзидан буён у “Бавария”ни бошқармоқда ва жамоани ўтган мавсумда Бундеслига чемпионлигига олиб келган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Компани Роналдиньони Месси ва Роналдудан ҳам кўпроқ эслади