date

Сантуиш Роналду ЖЧ-2026да ўйнаши ҳақида фикр билдирди

Сантуиш Роналду ЖЧ-2026да ўйнаши ҳақида фикр билдирди

Португалия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Фернанду Сантуиш Криштиану Роналдунинг жамоа учун нақадар муҳим экани борасида ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ой бошида “Ал-Наср” ҳужумчиси 41 ёшни қарши олди. Шундан сўнг матбуотда Роналдунинг ҳозирги ҳолатида ҳам терма жамоага қанчалик зарурлиги ҳақида баҳслар яна кучайди.

“Роналдунинг ЖЧда асосий таркибда ўйнаши керакми? Ҳар бир мураббий ўз тактик қарашига эга. Агар Криштиану яхши формада, энг юқори жисмоний ҳолатда бўлса, у табиий танловга айланади — унинг профессионаллигига ҳозир ҳам шубҳа йўқ. У менга ҳеч қачон фаолиятини якунлаш ҳақида гапирмаган. Қарорни ўзи қабул қилади, аммо мен унинг кетишига ҳали анча бор, деб умид қиламан”, — дея Сантуиш сўзларини келтиради Al Nassr Zone.

Қайд этилишича, Роналду ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида ҳозирча беш бор рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сантуиш Роналду ЖЧ-2026да ўйнаши ҳақида фикр билдирди