«Бока Хуниорс» клубида янги спорт директори иш бошлади

Аргентина футболининг гранд клубларидан бири «Бока Хуниорс» спорт директори лавозимига Марсело Делгадони тайинлаганини расман маълум қилди. У клуб президенти Хуан Рикелме билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб таркибини тез фурсатда кучайтириш зарурлиги таъкидланмоқда ва раҳбарият ушбу йўналишда аниқ қадамлар ташлаш ниятида. Энди Делгадонинг асосий вазифаларидан бири ҳам айнан трансфер ва жамоани мустаҳкамлаш масалаларида Рикелме билан бирга ишлаш бўлади.
Марсело Делгадо футболчилик фаолиятида ҳам салмоқли тажрибага эга: у Аргентина терма жамоаси сафида 1995–2002 йиллар оралиғида 18 та учрашувда майдонга тушган, жумладан 1998 йилги жаҳон чемпионатида ҳам қатнашган.
Делгадо 2003 йилда Либертадорес кубогида энг кўп гол урган футболчилар қаторидан жой олган. У бу борада «Сантос» ҳужумчиси Рикардо Оливейра билан бирга мусобақа тўпурарига айлангандИ.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!