date

Алексей Березуцкий 30 ёшдан ошса терма жамоага бормасди

Алексей Березуцкий 30 ёшдан ошса терма жамоага бормасди

Москванинг ЦСКА собиқ ҳимоячиси Алексей Березуцкий Россия терма жамоасининг Гватемала ва Мали билан бўладиган ўртоқлик учрашувларига чақирилса, амалдаги футболчи сифатида қандай йўл тутиши ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг айтишича, бу масалада энг катта омил — ёш. «Агар 30 ёшдан ошган футболчи бўлганимда, бу ўйинлар учун терма жамоага бормасдим», — деди Березуцкий «RB Sport»га берган интервьюсида.

Березуцкий 2018 йилда профессионал фаолиятини якунлаган. У Россия терма жамоаси сафида 58 учрашувда майдонга тушиб, икки ассист муаллифи бўлган.

Маълум қилинишича, март ойида Валерий Карпин бошчилигидаги Россия терма жамоаси икки назорат баҳсини ўтказишни режалаштирмоқда. Рақиблардан бири Мали терма жамоаси бўлиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Алексей Березуцкий 30 ёшдан ошса терма жамоага бормасди