date

Кенан Йилдиз «Галатасарай»га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юбориши мумкин

Кенан Йилдиз «Галатасарай»га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юбориши мумкин

«Ювентус» ҳужумчиси Кенан Йилдиз А Сериядаги «Камо»га қарши кечган ва туринликлар 0:2 ҳисобида ютқазган учрашувда жароҳат олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Corriere dello Sport хабарига кўра, туркиялик футболчида чап болдир мушаги шикастланиши аниқланган. Шу сабабли унинг 25 февраль куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси плей-оффининг биринчи босқичи доирасидаги «Галатасарай»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушиши сўроқ остида.

Йилдиз 2022 йилда «Бавария»дан «Ювентус»га эркин агент сифатида келиб қўшилганди. Унинг шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 35 та ўйинда қатнашиб, 9 та гол урди ва 8 та голли узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кенан Йилдиз «Галатасарай»га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юбориши мумкин