ПСЖ юлдузи Жоау Невеш билан янги шартнома тузади

«Пари Сен-Жермен» ярим ҳимоячиси Жоау Невеш клуб билан янги шартнома имзолаш арафасида. Томонлар 2030 йилгача мўлжалланган келишув шартларини тўлиқ келишиб олди, дея хабар беради «Газета.Ru» инсайдер Фабритсио Романо маълумотларига таяниб. 21 ёшли футболчининг маоши ҳам оширилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Невеш ПСЖ сафига 2024 йил ёзида «Бенфика»дан кўчиб ўтганди, трансфер қиймати 65 миллион евро дан ортиқ бўлган. Португалиялик футболчининг парижликлар билан амалдаги битими 2029 йилгача кучда.
Жорий мавсумда Невеш Луис Энрике жамоаси сафида барча турнирларда 23 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг