date

Каррагер Артетанинг Дёкерешга ишончини мақтади

Каррагер Артетанинг Дёкерешга ишончини мақтади

Англия футболи собиқ вакили Жейми Каррагер Микел Артетанинг Виктор Дёкерешни “Тоттенхэм”га қарши дербида старт таркибида тушириш қарорини ижобий баҳолади. Лондон дербисида “Арсенал” 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув қаҳрамонларидан бири айнан Дёкереш бўлди — ҳужумчи дубл қайд этди. Каррагер бундан аввал бир неча бор швед футболчиси “канонирлар”нинг асосий таркибида ўйнашга лойиқ эмаслигини айтиб келган эди.

“Артетанга тан бераман. Менимча, улар Дёкерешни асосий таркиб вариантидан чиқариши керакдек туюлгандӣ, аммо мураббий уни ўйиндан ўйинга стартда туширишда давом этди. Шунинг учун Артета мақтовга лойиқ. У футболчига ишонишни тўхтатмади — Дёкереш эса охир-оқибат бу ишончнинг ҳаққини қайтарди”, — деди Каррагер Sky Sports эфирида якшанба кунги ўйин хулосасида.

Жорий мавсумда Виктор Дёкереш “Арсенал” сафида 36 учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Каррагер Артетанинг Дёкерешга ишончини мақтади