date

Гарри Кейн «Барселона»га яқин орада ўтмайди

Гарри Кейн «Барселона»га яқин орада ўтмайди

«Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейн яқин келажакда «Барселона» сафига ўтиши кутилмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ каталонияликлар президенти лавозимига номзод Хавьер Вилахоана инглиз юлдузини таркибга қўшиш истаги борлигини айтганди. Бироқ Sky Sport хабарига кўра, келаси ёзда Кейнни таклиф қилиш режалаштирилмаяпти ва бу амалда ҳам жуда мушкул. Мюнхен клуби эса форвард билан шартномани 2028 ёки 2029 йилгача узайтиришни кўзламоқда.

Жорий мавсумда 32 ёшли ҳужумчи Венсан Компани жамоаси сафида барча мусобақаларда 36 ўйинда 43 та гол урди. Transfermarkt баҳосига кўра, Кейннинг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гарри Кейн «Барселона»га яқин орада ўтмайди