date

«Хайденхайм» — «Штутгарт» баҳсида олти гол урилди

«Хайденхайм» — «Штутгарт» баҳсида олти гол урилди

Германия чемпионати жадвалининг қуйи қисмида қолиб кетган «Хайденхайм» 23-турда «Штутгарт»га қарши уйида кескин ва голларга бой ўйин намойиш этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 5-дақиқадаёқ меҳмонлар фойдасига бошланди: Крис Фюрих ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, аниқ зарба билан ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай Кристиан Контенинг зарбаси блокланди, бироқ Эрен Динкчи имкониятдан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади. Кейин Эрмедин Демирович «Штутгарт»ни олдинга олиб чиққандек бўлди, аммо VAR аралашувидан сўнг эпизоддан олдин Динкчига нисбатан жарима майдонида қоида бузилгани қайд этилиб, гол бекор қилинди. Натижада Арижон Иброҳимович пеналтидан совуққонлик билан гол уриб, «Хайденхайм»ни 2:1 ҳисобида олдинга чиқарди. Биринчи бўлим охирида эса бошқа дарвозада ҳам пеналти белгиланди: Максимилиан Миттельштедт 11 метрликдан аниқ тепиб, танаффусга 2:2 ҳисобини таъминлади.

Иккинчи бўлимда ҳам баҳс қизғин давом этди. 73-дақиқада Демирович яна гол урди, аммо бу сафар офсайд сабабли ҳисоб ўзгармади. 82-дақиқада Сирлорд Конте «Хайденхайм»ни яна олдинга олиб чиқди, бироқ кўп ўтмай Денис Ундав Николас Нартей узатмасидан сўнг жавоб голини уриб, якуний ҳисобни 3:3 кўринишига келтирди.

Дурангдан сўнг «Штутгарт» турнир жадвалида 4-ўринда қолди. «Хайденхайм» эса кетма-кет тўртта мағлубиятли сериясини тўхтатди, аммо барибир жадвал пастида қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Хайденхайм» — «Штутгарт» баҳсида олти гол урилди