Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» АЧЛда мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньхуа» етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият — «эшикни қарсиллатиб ёпиш» эди, бироқ бу уриниш ўзини оқламади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби учрашувни 2:0 ҳисобида ютди. «Бурирам Юнайтед» илк бўлимнинг аввалидаёқ кетма-кет икки гол урди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчисидан айрилиб, сон жиҳатдан камчиликда қолди ва шу ҳолат ўйиндаги интрига деярли йўқолишига олиб келди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!