date

Филимонов Сафоновнинг ПСЖдаги ўсишини маҳорат билан изоҳлади

Филимонов Сафоновнинг ПСЖдаги ўсишини маҳорат билан изоҳлади

Россия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Александр Филимонов Матвей Сафоновнинг ПСЖ сафидаги ўйини ва натижалари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Филимоновнинг айтишича, Сафонов кетма-кет тўртта пенальтини қайтаргани шунчаки “перформанс” эмас, балки дарвозабоннинг юқори савияси ва маҳорат натижаси. “Перформансни мухлислар қилади, бу эса Сафоновнинг усталиги”, — дея унинг сўзларини келтиради “Чемпионат”.

Сафонов аста-секин француз грандида асосий дарвозабон мақомини мустаҳкамлаб бормоқда. У жорий мавсум Европа Чемпионлар лигасида уч учрашувда майдонга тушиб, учта гол ўтказиб юборди ва бир ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлади.

Шунингдек, дарвозабон Лига 1 доирасида олти учрашувда қатнашди: олти гол ўтказди, уч баҳсда эса “нолга” ўйнади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Филимонов Сафоновнинг ПСЖдаги ўсишини маҳорат билан изоҳлади