Филимонов Сафоновнинг ПСЖдаги ютуқларини изоҳлади

Россия терма жамоасида тўп тепган собиқ дарвозабон Александр Филимонов Матвей Сафоновнинг «ПСЖ» сафидаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Филимоновнинг айтишича, Сафонов кетма-кет тўртта пеналтини қайтаргани шунчаки шов-шувли чиқиш эмас, балки унинг маҳорати натижаси. «Перформансни мухлислар қилади, бу эса Сафоновнинг усталиги», — деди у.
Сафонов француз клубида аста-секин асосий дарвозабон мақомини мустаҳкамлаб бормоқда. Жорий мавсумда у Чемпионлар лигасида учта учрашувда майдонга тушиб, учта гол ўтказиб юборди ва бир ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлади.
Ligue 1 доирасида эса у олти баҳсда иштирок этди: жами олти гол ўтказди, уч учрашувда эса «нол»га ўйнади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг